Навбатдаги Ижроия қўмита йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг навбатдаги 4 Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, раис ўринбосари М.Данияров, аппарат ходимлари, Ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда тармоқ масъул ташкилотчилар, Республика Кенгашлари, бирлашган қўмита, тармоқ шаҳар (туман) кенгашлари, бошланғиш касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибига киритилган бир қанча муҳим масалалар, жумладан жойларда Устав талаблари асосида бошланғи касаба уюшма ташкилотлари ишларини ташкил этиш, тизим фаолиятини такомиллаштириш, ходимларнинг ижтимоий‑иқтисодий ҳимоясини кучайтиришдаги жамоат шартномаларнинг рўли ҳамда келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.