12-июнъ-“Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни”

12-июнь-“Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни”  муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Элликқалъа туманидаги “Орал болалари” дам олиш масканида “Болалар меҳнатига қизил карточка: Болалар учун адолатли ўйин, катталар учун муносиб меҳнат!” шиори остида тадбир ўтказилиб, бунда дам олувчи болалар билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Элликқалъа тумани “Орал болалари” дам олиш маскани раҳбари Р.Алламбергенов, Кенгашнинг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири П.Торемуратов ва шунингдек спортнинг қўл жанги тури бўйича чемпионлари Т.Атаханов, Г.Халмуратова ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда Кенгаш раиси томонидан 12-июнь-“Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни” ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Мажбурий мехнат шунинг ичида болалар меҳнатини тўқтaтиш учун олиб борилган ишлари асосида бир қатор ижобий натижаларга эришилганлиги, шунингдек болалар меҳнати тўқтатилганлигини алоҳида тақидлаб ўтди.

Шунингдек, Т.Атаханов ва Г.Халмуратовалар узларининг ушбу муваффақиятларга эришишда давлатимизда барча шароитларнинг яратилганлиги, бунда ёшларимиз туғри  фойдалана билиши, биринчи навбатда яхши ўқишлари, доимий равишда спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтиларини тўғри ташкил этиш кераклигини айтиб ўтдилар.

12-июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни” га бағишланиб болалар орасида расм чизиш танловлари, спортнинг шашка, стол теннис турларидан мусобақалар ўтказилиб ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг логотиплари туширилган фудболка, кепка ва диплом, қиммат баҳоли савғолар билан мукофотланди.

“Болалар меҳнатига қизил карточка: Болалар учун адолатли ўйин, катталар учун муносиб меҳнат!” шиори остида тадбирлар Тўрткўл туманидаги “Оқ кабутар», Тахиатош туманидаги “Айдин жол”, Нукус шаҳридаги “Арал” болалар дам олиш масканларида ўтказилди.