Ёшлар кунида педагогик маҳорат беллашуви

Пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан ёш тарбиячилар ўртасида танлов ўтказилди. Танлов Нукус шаҳри 30-сонли мактабгача таълим муассасасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими томонидан ташкил этилди.

Мазкур танловнинг асосий мақсади — ёш педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларнинг ижодий ва инновацион ёндашувларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таълим-тарбия жараёнига замонавий усулларни кенг жорий этишдан иборат бўлди.

Танлов давомида иштирокчилар ўз билим ва кўникмаларини намойиш этиб, болалар билан ишлашдаги замонавий методикалар, тарбиявий машғулотлар ва интерактив усуллар бўйича чиқишлар қилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг ижодкорлиги, педагогик маҳорати ва янгича ёндашувлари юқори баҳоланди.