2026-йил 24 апрель куни Амударё туман Маданият бўлими мажлислар залида 28 апрель «Бутунжахон Меҳнат мухофазаси куни»га бағишлаб «Хавфсиз Меҳнат асослари» мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинарга тумандаги ташкилот рахбарлари ва Меҳнат мухофазаси бўйича бириктирилган вакиллар иштирок қилишди.
Семинарни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон кенгаши раиси Жалменов Улуғбек Абилаевич «Меҳнатни мухофаза қилишнинг янги босқичи» мавзусида кириш сўзи билан очди.
«Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш» тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат Меҳнат инспекцияси, Давлат техник инспектори – Сейдуллаев Маманбий Калилаевич .
«Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мутахассис ва вакил тўғрисида тушунчалар» мавзусида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши Меҳнат техник инспектори -Утепбергенов Бекполат Алланазарович .
«Меҳнат ва Меҳнат қонунчилигига доир масалалар» тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат Меҳнат инспекцияси, Давлат хуқуқ инспектори – Шомуратов Рахмон Жуманиязович.
«Зарарли ва хавфли иш шароитида ишловчи ходимларга яратилган имтиёзлар » тўғрисида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича техник инспектори -Абдиязов Полат Зарипбаевич лар маъруза қилишди.
Ўқув семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Мутахассислар берилган саволларга аниқ ва тўлиқ равишда жавоб бердилар. Ўқув семинар кўтаринки рухда бўлиб ўтди.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: