3 Ижроия қўмита йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 27 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг 3 Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров олиб борди. Унда Қорақалпоғистон Кенгаши раҳбарияти, аппарат ходимлари, Ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда тармоқ масъул ташкилотчилар, Республика Кенгашлари, бирлашган қўмита, тармоқ шаҳар (туман) кенгашлари, бошланғиш касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этдилар.

Мажлис давомида кун тартибига киритилган 9та муҳим масалалар, жумладан Жамоат шартномаларнинг 2025 йилда бажарилишига оид 2-ЖШ формаси бўйича ҳисоботлар якунлари, Беруний туманидаги касаба касаба уюшмалари ташкилотларида Устав талаблари бажарилишига оид амалга оширилган ишлар, Қорақалпоғистон Кенгашининг таҳрир комиссияси ва бошқа масалалар тўғрисида атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.