Темурбеклар мактаби ёшлари билан учрашилди

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида “9-апрел — Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги” муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати У.А.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.М.Ибрагимов, Нукус туманлараро маъмурий суди судяси Қ.Бабаназаров ҳамда лицей ўқувчилари иштирок этди.

Учрашув давомида бош қонунимиз — Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг халқ манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Конституция мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси эканлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолати экани алоҳида таъкидланди.