Жамоа шартномасининг ижроси кўриб чиқилди

2026 йил 11 март куни Республика ихтисослаштирилган рухий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиалида 2024-2026 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши якунлари бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Конференция ишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бош меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Адилов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори Д.Уразбаевлар иштирок этди.

Конференцияда жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши ҳамда 2026 йил учун жамоа шартномасига киритиладиган қўшимча ва ўзгаришлар ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг маълумотлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномалари тингланди.

Ходимларнинг ижтимоий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ўрта ҳисобда ҳар бир ходимга йил давомида 17 млн. 739 мингдан ортиқ маблағ сарфлангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Конференцияда сўзга чиқувчилар ва конференция иштирокчилари томонидан жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди ва ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланди.