Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги ва 11-ноябрь «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан Нукус шаҳар мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида «КЎНГИЛЛИ СТАРТЛАР» спорт мусобақаси Нукус шаҳар 31-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби спорт базасида ўтказилди.
Қизғин баҳс ва ўзаро муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Барча иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун масъулият билан ҳаракат қилди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоа аъзоларига Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: