Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 ёшда

Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 ёшда

Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси таркибидаги таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган эди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 10 октябр куни Нукус шаҳар 5-сонли умумий орта таълим мактаби мажлислар залида да Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллик тарихи, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги, «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунлари, «Меҳнат кодекси» нинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маънавият дарси ўтказилди.

Ўтказилган маънавият дарсида мактабнинг ўқитувчилари ва ишчи ходимлари иштирок этишди.

Маънавият дарси иштирокчиларига юқорида қайд етилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик тарихи, қонунларнинг, кодекснинг мазмун-моҳияти, ходимларнинг муносиб меҳнат шароитида ишлашида тутган ўрни, бугунги кунда ходимларга яратилаётган имконият ва қулайликлар, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларга кенг тўхталиб ўтилди.

Семинар давомида Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллигига бағишлаб тарихий манбаларга таянган ҳолда тайёрланган тарқатма материаллар иштирокчиларга тарқатилди.

Шунингдек, ушбу мактабнинг ҳуқуқшунослик асослари фани ўқитувчиси М.Рзамуратова томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бўйича кенг маълумотлар берилиб, иштирокчиларга кодексда қўшимча киритилган ўзгартиришлар ҳақида кенг тушунча берилди.

Маънавият дарси давомида иштирокчилар саволлар бериб, озларига тегишли кўп маълумотлар олиб, маънавият дарсинг мазмунли ўтишида фаоллик кўрсатди.

Шу каби маънавият дарслари, ўқув-семинарлари ва учрашувлар шаҳримиздаги бошқа таълим муассасаларида режа асосида давом эттириб борилади.

Шу куннинг ўзида Нукус шаҳридаги 42-сон ўрта таълим мактабида «Уч авлод » ушрачув маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга кўп йиллар давомида мактабда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган меҳнат фахрийлари Б.Самахова, К.Худойбергенова, Ж.Сейтмуратова, шунингдек, мактабда бугунги кунда фаолият олиб бораётган устоз ўқитувчилар А.Уббиниёзов, Н.Мамбетова, Ж.Сейтмуратова ва уларнинг ёш шогирдлари иштирок етдилар.

Тадбир давомида нуроний устозлар ўзларининг ҳаёт йўллари ҳақида айтиб бериб, бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида еришилган ютуқлар коз қувонтори, ҳозирги кунда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, келажагимиз болган ёш авлодни илмли ва комил инсонлар тарбиялаш ёлида бугунги кунда фаолият корсатаётган педагогларга, уларнинг ёш шогирдларига муваффақиятлар тилади.

Оз навбатида мактаб жамоаси нуроний устозларга ҳамийша устоз бўлишдан чарчамасликлари, ўзларининг бой насиятларини беришлари ва мактаб билан яқин алоқада болишларига тилакдошлик билдирди.

Ўтказилган учрашув мазмунли ва қизиқарли суҳбатларга бой болиб, учрашувларда катта таъсурот қолдирди.