Таълим ходимлари зиёрат сафарида

Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги арафасида 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан жорий йилнинг 26 ва 27 сентябрь кунлари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси таркибидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган 100 нафар ходимлар Чилпиқ қўрғонига, Беруний туманида жойлашган Султон Увайс бобо ва Элликқалъа туманида жойлашган Кечирмас бобо, Норимжон бобо зиёратгоҳларига олиб борилди. Дастлаб зиёратчилар Султон Увайс бобо зиёратгоҳига бориб, у ерда Қуръон тиловат этилиб, фотиҳа қилинди. Шундан сўнг Кечирмас бобо ва Норимжон бобо зиёратгоҳларга ҳам ташриф буюриб, у ерда ҳам Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.

Зиёратчиларга ушбу тарихий мажмуа қадамжоларининг тарихи, улуғ сиймолар, уларнинг мақбаралари қачон барпо этилгани ҳақида мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилди.

Тарихий мажмуа қадамжоларига бўлган зиёратлар ходимлар қалбида катта таассуротлар қолдирди.