2025 йил 18 июль санасида Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Оринбаев Аманбай Тлеубаевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Рафиқов Қудратулла Мирсагатович ҳамда бир қатор вазирлик, идоралар вакиллари, конференциянинг 121 делегати иштирок этди.
Ўтган ҳисобот даври давомида касаба уюшмалари республикамиздаги энг йирик фуқаролик жамияти институтларидан бири сифатида ушбу йўналишда ижтимоий шериклик тамойиллари асосида фаолият юритиб, катта ютуқларга эришгани, шу билан бирга, касаба уюшмалари ҳукуматимизнинг энг яқин ҳамкори ва ишончли шериги сифатида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларида катта ҳисса қўшиб келаётганлиги ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда қайд этилганидек, 2025 йил касаба уюшмалари фаолиятида муҳим босқич бўлиб, бу йил кенгашнинг нафақат беш йиллик фаолияти сарҳисоби, балки ҳаракатнинг 120 йиллиги ҳам кенг нишонланмоқда.
Конференцияда Қорақалпоғистон кенгашининг 2020-2025 йилларга оид ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам тингланди ва ҳисобот давридаги ишлари қониқарли деб топилди, олдиндаги вазифалар белгилаб олинди.
Мажлис давомида, Делегатлар яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Кенгашининг раиси ва унинг ўринбосарини сайлади.
Сайлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Кенгашининг раиси лавозимига Улуғбек Абилаевич Жалменов ва унинг ўринбосари лавозимига Муратбай Қуанишбаевич Данияровлар ҳамда ижроия қўмитаси, тафтиш комиссиясининг аъзолари ва раиси сайланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойига делегатлар сайлади ва Бош кенгаш таркибига вакилларини ҳам тасдиқлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: