“КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ” ўз эгаларига топширилди

2024 йил 28 август куни Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан билан  “Бир бўлсак ягона –халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз” деган ғоя асосида  касаба уюшма ходимлари ўртасида спортнинг кичик-футбол тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари Мурат Данияров иштирок этиб мусобақа иштирокчиларини бугунги мусобақа билан табриклаб, жамоаларга муваффақиятлар тилади.

Тадбир аввалида сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари Мурат Данияров мазкур мусобақа мустақиллигимизниниг 33 йиллик шодиёнасига бағишлангани, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик замирида мустақиллик турганию, инсон қадри улуғланаётганини алоҳида таъкидлади.

Кун давомида қизғин тарзда давом этган спорт мусобақада тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб жамоалар аниқланди.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан “Бир бўлсак ягона –халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз” деган ғоя асосида  “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги” учун касаба уюшма ходимлари ўртасида ташкил этилган спортнинг кичик-футбол тури бўйича спорт мусобақасида 3-ўринни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси тармоғи жамоаси, 2-ўринни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши жамоаси, 1-ўринни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тармоғи жамоалари ғолиб деб топилди

Жамоавий ҳисобда ғолиб бўлган Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тармоғи жамоасига “Касаба уюшмаси кубоги” тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан турли номинациялар бўйича ҳамда ғолиб жамоаларга диплом, шунингдек, қимматбаҳо совғалар топширилди.