1997 йил Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” деб элон қилинган.
Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Тахиатош туманидаги «Айдын жол» болалар дам олиш масканида “Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятимизни бажарайлик!” шиори остида тадбир ўтказилиб, бунда дам олувчи болалар билан Кенгашнинг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлим мудири П.Торемуратов, етакчи мутахассиси Е.Утепбергенов, Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштириш ташкилаштириш Департаментининг Қорақалпоғистон бошқармаси мутахассиси М.Қарлыбаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси С.Шарипов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси спортнинг каратэ тури бўйича чемпионлары А.Кошербаев, Т.Аширбекова ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирда Кенгашнинг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассислари томонидан 12-июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни” ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Мажбурий меҳнат шунинг ичида болалар меҳнатини тўқтaтиш учун олиб борилган ишлари асосида бир қатор ижобий натижаларга эришилганлиги, шунингдек болалар меҳнати тўқтатилганлигини алоҳида тақидлаб ўтди.
Шунингдек, А.Кошербаев ва Т.Аширбековалар ўзларининг ушбу муваффақиятларга эришишда мамлакатимизда барча шароитларнинг яратилганлиги, бунда ёшларимиз туғри фойдалана билиши, биринчи навбатда яхши ўқишлари, доимий равишда спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтиларини тўғри ташкил этиш кераклигини, ушбу ишларда ота-оналар ва кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб борилишини айтиб ўтдилар.
12-июнь -“Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни” га бағишланиб болалар орасида расм чизиш танловлари, спортнинг шашка, шахмат, стол теннис турларидан мусобақалар ўтказилиб ғолибларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг логотиплари туширилган фудболка, кепка, ва дипломлар билан мукофотланди.
“Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятимизни бажарайлик!” шиори остида тадбирлар Элликқалъа туманидаги “Орал болалари”, Тўрткўл туманидаги “Оқ кабутар» болалар дам олиш масканларида ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: