Бу кун бутун дунё болалари учун енг қувончли байрамдир. Шубҳасиз, болалар бу дунёнинг ажралмас қисми бўлиб, улар ўзларининг ўйин-кулгилари билан инсонлар қалбида яшаш ва яратишга бўлган қизиқишни уйғотадилар.
Дунёда болаларнинг кулгуси ва шуқликларидан ҳам завқли нарса бўлмаса керак. Уларнинг осмонимиз каби қалбларига қараган ҳар бир инсон турмуш ташвишларини унутади. Чунки, фарзандларимизнинг бахтли онларини хамиша кўриб яшаш хар бир инсоннинг hayotning mazmunini his qiladi.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашиҳодимлари ва фаоллари билан Нукус шаҳридаги “Имкон” реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидаги тарбияланувчи болаларданхабар олинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон РеспубликасиВазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов ҳамда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов иштирок этиб, ушбу марказда тарбияланувчи болаларни байрам билан табриклаб, уларга совғалар топширди.
Тадбир давомида марказ тарбияланувчилари ижросидаги рақс ва ашулалари билан давом этди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан режалаштирилган тадбирлар Республикамиз бўйлаб давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: