Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни эъзозлаш, шунингдек, барча соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан бошқаларга ибрат бўлган меҳнат фахрийларини улуғлаш каби ишларда касаба уюшмалари бевосита фаол иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, жамоа келишувлари ва шартномалари орқали давлат дастури асосида, “Касаба уюшмалари-хотин қизларга” акцияси доирасида 3835 нафар хотин-қизларга совғалар топширилгани бу борадаги ишларнинг ёрқин мисолидир.
2024 йил 6 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” мавзусида байрам кечаси ўтказилди.
Унда шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган онахонлар, фаол хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди.
Тадбирни Сенатор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов очди ва маъруза қилди. Жумладан, Президентимиз Ш.Мирзиёев хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга оид юртимизда амалга ошрилаётган ислоҳотлар, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва бу борадаги мислсиз имкониятлар самарасига тўхталиб, қайси соҳада бўлмасин улар ўзларининг меҳнатсеварлиги,матонати билан эркаклар билан бир сафда фаолият юритиб келаётгани хусусида таъкидлади.
Байрам кечасида Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги фидойи хотин-қизлар ва мўътабар онахонларимиздан бир гуруҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Тадбир давомида янграган куй-қўшиклар иштирокчиларга чинакам байрамона кайфият улашди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: