Жамоа шартномаларида меҳнаткашлар ҳимояси

Амударё азалдан деҳқончилик ва томорқадан унумли фойдаланиб, маҳнати эвазига мўмай даромадни қўлга киритиш эвазига ҳам оиласи, ҳамда жамият иқтисодинининг кўтарилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган туманлар сирасига киради. Амударё тумани ҳокимияти мажлислар залида туман корхона, ташкилот раҳбарлари, агрокластерлар раҳбарлари, йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари ва Қорақалпоғистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги шаҳар ва туман кенгаш раислари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари учун ўқув -семинар бўлиб ўтди.

Унда, Амударё тумани ҳокими Сабир Хожаметов сўзга чиқди ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар ва галдаги режалар хусусида сўз юритди. Шундан сўнг Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тўхта Бозоров Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, тармоқга аъзо йирик корхона, ташкилотлар ва агрокластерлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида гапирди.Шунингдек,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари Муратбай Данияров, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Ерғали Сейтназаров ҳамда кенгашнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Султамурат Оразимбетовлар жамоа шартномаларининг ўрни,меҳнат муҳофазаси  тўғрисда маъруза қилдилар.

Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш,  корхона, ташкилот, фермер хўжаликлари, агрокластерларда меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги ишларини ташкил этиш бўйича ташкил қилинган ўқув- семинар якунида  савол-жавоблар бўлиб ўтди ва иштирокчилар томонидан киритилган таклифларга мутасаддилардан  зарур тавсиялар бериб ўтилди.