Жорий йил 18 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танловининг республика босқичи.ғолибларини тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
“Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танлови 2022 йилнинг 14-18 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди. Бу танловни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этди.
“Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танловининг республика босқичида. Танлов дастурига асосан, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 33 нафар Темурбеклар мактаблари ва “Ёш чегарачи” ҳарбий академик лицейи ўқувчилари иштирок этди.
Баҳолаш натижаларига кўра, танловнинг Республика босқичида иштирок этган 1- ва 2-курс ўқувчилари орасидан 1-, 2-, ва 2 та 3-ўрин ғолиблари ҳамда “Ислоҳотлар билимдони”, “Жасоратга даъват”, “Сиёсий саводхонлиги учун”, “Тинчликпарвар ғояси учун”, “Энг саводхон иншо”, “Тараққиёт стратегияси билимдони”, “Фаол сиёсий қарашлари учун”, “Фидойиликка даъват”, “Ноанъанавий ёндашув” номинациялари бўйича совриндорлар аниқланди.
Тақдирлаш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва Сенати аъзолари, Республика Маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари, шоирлар ва олимлар, шунингдек, ҳудудий студиялардан онлайн алоқа тизими орқали мамлакатимиздаги Темурбеклар мактаблари ва “Ёш чегарачи” ҳарбий академик лицейи директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда танлов иштирокчиларининг устозлари ва ота-оналари иштирок этдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши студиясида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У.А.Жалменов, Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи директори, касаба уюшмалари фаолари, ўқувчиларнинг устозлари ва ота-оналари иштирок этди.
Тантанали тақдирлаш тадбирида танловнинг барча иштирокчиларига Президент совғаси сифатида Ноутбуклар топширилди.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи 1-курс ўқувчиси Адхам Кадировга 3-даражали Диплом ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 10 миллион сўмдан пул мукофати билан тақдирланди.
Шу билан бирга, 1-курс ўқувчилари ўртасида Ички ишлар вазирлиги Нукус шаҳри “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Сарафроз Рашидов “Ислоҳотлар билимдони” номинацияси, 2-курс ўқувчилари ўртасида эса ушбу лицей ўқувчилари Ҳаётбек Нишонов “Энг саводхон иншо” номинацияси ва Бобур Артиқбоев “Фидойиликка даъват” номинациясида ғолиб деб топилдилар.
Номинациялар ғолиблари диплом ва замонавий смартфон телефонлари билан тақдирландилар.
Танлов ғолибларининг устозлари ҳам моддий ва маънавий рағбатлантирилдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: