Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ташкилотларида тузилган Жамоа шартномасининг 2021 йил давомидаги ижроси муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Беруний тумани № 4, 58, Элликқалъа тумани № 10, 29, Чимбой тумани № 5, 14, Нукус шаҳри № 4, 6, 9, 13 умумий ўрта таълим мактаблари йиғилишларида мактаб директор ва касаба уюшма қўмитаси раислари ҳисоботлар тингланди ҳамда маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан 2021 йилда олиб борилган ишларни қониқарли деб топилди. Йиғилишлар охирида бир гуруҳ касаба уюшмаси фаолларига эсталик совғалар топширилди. Йиғилишларда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар бўлинмалари кенгаш раислари, халқ таълими бўлимлари маъсул ходимлари иштирок этдилар.
Ўхшаш янгиликлар
МАТОНАТ СОҲИБЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
29.02.2024 10:51:14
4815
Бўзатовда янги санаториянинг тамал тоши қўйилди
10.03.2023 22:21:04
6740
“Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзуси давра суҳбати ўтказилди
11.12.2024 15:09:02
2623
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: