Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги, 1-октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан биргаликда Нукус шаҳридаги таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида спортнинг Бадминтон тури бўйича жорий йилнинг 20-сентябрь куни спорт мусобақаси ўтказилди.
Ўтказилган спорт мусобақасига шаҳардаги барча таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар иштирок этиб, ўзларининг жисмоний қобилияти ва чаққонлигини кўрсатиб, ўзаро беллашдилар. Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Ҳамма иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун астойдил харакат қилишди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: