2021-йилнинг 12-ноябрь куни Республика болалар фтизиатрия шифохонаси санаторияси мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қоракалпоғистон Республикаси Кенгашининг ҳамкорликдаги «Тиббиёт ходимлари куни» байрамига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди.
Кечани Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Камалов Қурал Жалғасбаевич очти ва олиб борди.
Буннан сўнг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Байбосынова Лизахан Алламбергеновна сўзга чиқиб, барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табрикладилар.
Тантанали кеча давомида тиббиёт соҳасида самарали фаолият юритаётган бир қатор ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан таёрланган «Фахрий ёрлик»лар ва баҳоли совғалар билан мукофотландилар.
Шунингдек, «Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносабати билан ўтказилган «Йилнинг энг яхши шифокори» кўрик-танловининг бир қатор номинациялари ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши диплом ва баҳоли совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: