Ўзбекистон фермерлари Кенгаши, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Аграр соҳа аёллари” уюшмасининг қўшма қарори асосида “Ибратли аёл фермер” кўрик-танлови ташкил этилди.
Танловнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилаётган, ўз фаолияти билан бошқаларга ўрнак бўлаётган фермер аёлларни аниқлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, илғор тажрибаларини оммалаштиришдан иборатдир. Шунингдек, танлов хотин-қизларнинг аграр соҳадаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, уларни замонавий ёндашув ва янги ташаббуслар асосида ишлашга ундашда муҳим аҳамият касб этади.
Туманларимизда ҳам “Ибратли аёл фермер ” кўрик-танлови кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган фермер аёллар иштирок этиб, ўз хўжаликларида амалга ошираётган ишлари, эришган натижалари, меҳнат тажрибалари ҳамда келгуси режалари ҳақида сўзлаб бердилар.
Танлов давомида иштирокчилар нафақат ўзларининг амалий ишларини, балки фермерлик фаолиятида орттирган тажрибаларини ҳам ўртоқлашдилар. Бу эса улар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, янги ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун ўзига хос мулоқот майдонини яратди.
Туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар жорий йилнинг 25-сентябрь куни “Ибратли аёл фермер” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муносиб иштирок этиб, ўзларининг фермерлик соҳасидаги бой тажрибаси, меҳнат фаолияти, эришган ютуқлари ва илғор ташаббусларини намойиш этдилар. Танлов якунига кўра:
1-ўрин — Салиева Палзада Жиенбаевна Кегейли тумани “Арзыў” фермер хўжалиги раҳбари
2-ўрин — Досимбетова Қизларгул Калимбетовна Амударё тумани “Досимбетова Қ” фермер хўжалиги раҳбари
3-ўрин — Аширова Тажигул Алланазаровна Элликқалъа тумани “Амиробод мардони” фермер хўжалиги раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси босқичида юқори натижаларга эришдилар.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарали меҳнати, ташаббускорлиги ва фаоллиги алоҳида эътироф этилди. Танловда муносиб ўринларни эгаллаган фермер аёллар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.А.Жалменов ва Узбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси буйича масъул ташкилотчиси Е.Е.Сейтназаровлар томонидан I-II-III-таофали дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мазкур тақдирлаш фермер аёлларнинг аграр соҳадаги фидокорона меҳнати ва эришган ютуқларини муносиб рағбатлантиришга хизмат қилади.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: