Қорақалпоғистон Республикасида фермер хўжаликларининг 103та ҳудудий бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раисларига ўқув семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-май куни Амударё тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-октябрдаги учрашувида белгиланган вазифалар ҳамда “2026-йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” Давлат дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасида фермер хўжаликларнинг 103та ҳудудий бошланғич касаба уюшмаси тошкилотлари раисларига ҳозирги кунда ушбу ташкилотлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ташкилий-меъёрий ишларини тўғри ташкил этиш ва раисларга амалий кўмак бериш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар давомида:

-касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш

-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш

-тизимдаги ислоҳотлар мазмуни бўйича муҳим ва амалий маълумотлар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар Амударё тумани Чойкўл ОФЙдаги “Дўслик-Тўлқин” ҳудудидаги бошланғич касаба уюшмаси тошкилоти раиси хонасига ташриф буюриб, илғор тажрибалар билан яқиндан танишдилар.

Семинар давомида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, касаба уюшмалари фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Семинар якунида иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институтининг сертификатлари топширилди.