Ўқув-семинарда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қўнғирот тумани Кенгаши таркибидаги янгидан сайланган касаба уюшмалари бошланғич ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Уларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойида қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси иш фаолиятининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари кенг тушунтирилди. Унда иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларининг яратилиши ва унга амал қилиниши устидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, ушбу йўналишда олдинги тажрибаларни ўрганиш, ходимларнинг меҳнат ҳақиларининг ўз вақтида тўланишининг, иш берувчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига амал қилишининг назоратини олиб бориш, касаба уюшмаларининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга оид Давлат дастурида фаол иштирок этиш каби вазифалар белгиланган.
Тадбирда шунингдек, касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари, касаба уюшмалари фаоллари билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раҳбарининг аъзоларининг тажрибаларини ошириш, жамоатни ҳаракатга келтириб ташкилотчилик қобилиятларини юзага чиқариш бўйича тавсиялар берилди.
Ўқув-семинар иштирокчилари тадбир доирасида Мўйноқ туманида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишди ва Ҳоким ота қабрига зиёрат қилди.
Бирлашма кенгаши аппарати бўлим мудирлари томонидан касаба уюшма йуналишлари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: