Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда ва бу каби эзгу ишлар 2023 йилда ҳам давом этиши шубҳасиз. Демакким, ҳар бир ислоҳот ва ҳар қандай қарор аввало инсон манфаатига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикасида «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 4-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова ва касаба уюшмаларидан туман (шаҳар)ларга бириктирилган вакиллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов очиб берди ва олиб борди.
Йиғилишда Қ.Қирғизалиев хотин қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш,уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш буйича амалга ошириладиган галдаги вазифалар хусусида тўхталар экан, қилинаётган ҳар бир иш шаффоф ва холислик асосида олиб борилишига алоҳида тўхталдилар. Таъкидладиларки, «…биз жойларга бориб, чекка овул бўладими, туман ёки шаҳар бўладими, жойларга бориб, аҳоли яшаш шароитини ўз кўзимиз билан кўрган ҳолда иш олиб борсак, шундагина мақсадимизга етган бўламиз».
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, ва бошқалар сўзга чиқиб, «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 4-босқичида нималарга эътибор қаратиш лозимлигига яна бир бор тўхталиб ўтишди, фикр-мулоҳазалар ўртага ташланиб, вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: