8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети спорт майдонида хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақа ўтказишдан мақсад, спортнинг оммовийлигига еришиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборат. Инсондан чаққонлик ва эпчилликни талаб етадиган спорт тури бўлган волейбол мусобақаси якуни бўйича 1 ўрин Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси, 2 ўрин O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоаси ва 3 ўрин Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти жамаоларига насиб этди. Мусобақа ғолибларига O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошланғич касаба уюшмаси тамонидан таёрланган совғалар топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
“Халқ ва армия – бир тану бир жон!” мавзусида “Маърифат соати” ўтказилди
10.01.2025 17:05:39
1902
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: