Ҳурматли Президентимиз томонидан 2020 йил 23 ноябрьда Ўзбекистон Республикасиниң ЎРҚ-648-сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўгрисида»ги қонун қабул қилинди. Ўнга кўра, 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни деб белгиланди. Бу янгилик юртимиздаги беш ярим милионндан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
11 ноябрь – “касаба уюшмалари куни”ни белгилаш дойрасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” ғояси доирасида шу йилнинг 4 ноябрь куни Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театрида республика раҳбарлари, меҳнат фаҳрийлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирокида конференция ва маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераиясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.А.Жалменов табрик сўзи билан очиб берди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди ва конференция ишторокчиларини байрам куни билан табриклади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан меҳнат фаҳрийлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари касаба уюшмалари кунига 1 йил тўлиши муносабати билан эсталик кўкрак белгилари, 2021 йил ёзги дам олиш ва соғломлаштириш мавсумида оромгоҳларда карантин қойдаларига амал қилган ҳолда фаолиятини олиб борган шўнингдек, болалар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибин сақлаш, транспорт ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорликда фаолият олиб борган ташкилотларга миннатдорчилик, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш ҳамда ўларни ижтимоий қўллаб-қўвватлаш бўйича ёрдамлар кўрсатиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига Фаҳрий ёрлиқи ҳамда қиммат баҳо совғалар берилди. Шў билан бирга, Касаба уюшмалари стипендианти ва санаторияга бепул йўлланмалари, Ўзбекистан Республикаси Мустақиллигига 30 йил тўлиши муносабати билан «Ўзбекистон касаба уюшмалари лауреати республика кўрик-танлови» ғолиблари диплом, 30 ва 20 миллион сум пул маблағлари ҳамда ушбу йиш октябрь ойида ўтказилган «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танлови ғолиблари ҳам диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида санъаткорлар ижросида концерт дастури билан давом этти.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: