Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида «Қатағон қурбонларини ёд етиш орқали ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази директори Г.Кожабаева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши аппаратининг Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Г.Тлепов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими бошлиғи М.Даулбаев, марказнинг профессор-ўқитувчилари ва курс тингловчилари иштирок этди.
Тадбирда қатағон даври ва унинг аянчли оқибатлари, ушбу даврда қатағонга учраган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида маърузалар тингланди.
Шунингдек, қатағон йилларида халқ, Ватан ва адолат йўлида фидойилик кўрсатган юртдошларимиз хотирасига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбирда тарихий ёдгорликни асраб-авайлаш, ёш авлод қалбида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ҳамда уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.





Spelling error report
The following text will be sent to our editors: