1-октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига бағишлаб Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан биргаликда жорий йилнинг 19-сентябрь куни шаҳридаги умумтаълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида спортнинг Бадминтон тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Ўтказилган спорт мусобақасига шаҳардаги барча таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар иштирок этиб, ўзларининг жисмоний қобилияти ва чаққонлигини кўрсатиб, ўзаро беллашдилар. Қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини мустаҳкамлади. Ҳамма иштирокчилар мусобақада ғолиб бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.





Spelling error report
The following text will be sent to our editors: