Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятига бағишланган ўқув семинарлари ўтказилди

Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари иштирокида «Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари ишларини Устав талаблари асосида олиб бориш» мавзусида ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинарларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Улиқбек Жалменов иштирок этди.

Ўқув семинарларининг асосий мақсади — бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари асосида самарали ташкил этиш, касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида раисларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

Семинарларда бошланғич ташкилотларнинг вазифалари, касаба уюшмаси йиғилишларини ташкил этиш, сайланадиган органлар фаолияти, ҳужжатларни юритиш, аъзоликни мустаҳкамлаш, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш ҳамда иш берувчи билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчиларга Устав талабларини амалиётда тўғри қўллаш, ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Тадбирлар очиқ мулоқот ва савол-жавоблар асосида ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Шунингдек тадбир якунида Тахтакопир туманида чорвачилик соҳасини ривожлантириш, соҳада меҳнат қилаётган фидойи инсонларни қоллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган 4 нафар чўпонга “Бўзатов” санаторийсига бепул ёлланмалар берилди.