7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан оммавий спорт тадбирлари ўтказилди

2026 йил 7 апрель куни Нукус шаҳрида Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан оммавий юриш марафони ҳамда спорт мусобакалари бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан ташкил этилди. Унда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёш касаба уюшмалари аъзолари фаол иштирок этдилар.

Марафон Нукус шаҳридаги “Дўстлик” канали бўйлаб ўтказилиб, иштирокчилар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирда катта қизиқиш билан қатнашдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида спортнинг сўзиш, шахмат, стол теннис ива дарст турлари бўйича мусобақалари ташкил этилиб, иштирокчилар ўртасида дўстона рақобат муҳити яратилди. Фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.