Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13-ноябрдаги “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласининг чоп этилиши минтақанинг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ривожланишида янги босқични бошлаб берди.
Ушбу муҳим ҳужжатда илгари сурилган ғояларнинг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш мақсадида шунингдек, 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллик байрамига бағишлаб жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан «Маърифат соати»и ташкил этилди.
Тадбирда, барча касаба уюшма ходимлари, фаоллар ҳамда Қорақалпоқ давлат университети профессор ва ўқитувчилари иштирок этди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Улықбек Жалменов ҳамда Қорақалпоқ давлат университетининг Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Оразбаев Арслан ва Юридик фанлар номзоди, доцент Кабулов Хожабайлар томонидан иштирокчиларга мақоланинг асосий ғоя ва мазмун-моҳияти ҳамда барча мехнат жамоаларида ушбу мақола мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш шунингдек, Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-фаровон ҳаёти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг мустаҳкам кафолати бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини асосий қонунимизда белгиланган халқ ҳокимияти, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.









Spelling error report
The following text will be sent to our editors: