Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош тумани бўлинмасининг II конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош тумани бўлинмасининг II конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда бошланғич ташкилотлардан сайланган 38 нафар делегат, иш берувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган вакил Султонов Баходир Фозилович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудираси Ильмурадова Гулнара Рейпназаровна, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Абдурахманов Рустам Абдурахимович, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Таджимуратов Шарафатдин Даўлетбаевичлар иштирок этишди.

Конференция кун тартибига киритилган   саккизта масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги 1-масала бўйича касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси С.Бекимбетова Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош туман бўлинмасининг 2020 йил июль ойидан 2025 йил май ойигача бўлган давр давомидаги фаолият якунлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида келгусидаги вазифалар тўғрисида 5 йиллик ҳисоботини топширди. Конференция ишида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош туман бўлинмасининг ўтган 5 йиллик фаолияти делегатлар томонидан қониқарли деб баҳоланди.

Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош туман бўлинмаси Кенгаши раиси ва Кенгаш таркибини ва тафтиш комиссиясини сайлаш масалалари кўриб чиқилди. Касаба уюшмаси туман бўлинмаси Кенгаши раиси лавозимига сайловлар муқобиллик асосида ва ёпиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра 86,8 фоиз овоз билан Бекимбетова Сайёра Сейтимовна Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тахиатош туман бўлинмаси кенгаши раиси лавозимига сайланди.