ЭКОЛОГИК ТУРИЗМ – ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Бугун бутун дунёда экологик муаммолар авж олиб, инсоният ҳаётига, саломатлигига жиддий зарар етказмоқда. Шу боис дунё давлатлари экологик муаммоларни бартараф этиш борасида қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан экология соҳасидаги қатор муаммоларнинг олдини олиш, уларнинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз томонидан 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши  бежиз эмас.

2025 йил 3-май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан Экотуризм акцияси ташкил этилди.

Мазкур акциядан мақсад ёшлар онгида атроф-муҳитни асраш ва экологик маданиятни ривожлантириш каби фазилатларни шакллантиришдан иборат.

Акция доирасида 50 нафар нуроний ва ёшлардан иборат гуруҳ иштирокида Чилпиқ қалъаси ҳамда Бадай тўғай қўриқхонасига саёҳат ташкил этилди.

Иштирокчилар нафақат саёҳат қилишди, балки, ташриф буюрилган ҳудуд атрофини чиқиндилардан  тозалаш, саранжом саришта қилиш ишларини бажонидил бажаришди.

Экотуризмнинг мақсади ҳам айнан ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш,шунингдек,  табиатдан туристик йўналишларда оқилона фойдаланиш, муҳофаза қилишдан иборатдир.

Зотан, табиатни асраш-келажакни асраш, демак. Албатта, касаба уюшмаси томонидан ташкил қилинган Экотуризм акциясида ҳам айни жиҳатлар ўз аксини топган.