12-май – «Халқаро ҳамширалар куни» байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлими билан биргаликда байрам тадбирлари ўтказилди.
Байрам тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ўринбосари Г.Абдисаметова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Р.Мишеновалар иштирок этдилар..
Тадбир давомида ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” ҳамда тармоқ муассасаларида ҳамширалик касбида ишловчи ходимларнинг 7-10 ёшгача бўлган фарзандлари иштирокида ўтказилган “Менинг онам ҳамшира” расмлар танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг ғолимлари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши биргаликдаги тегишли даражадаги дипломлари ва совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, бир қатор ўрта тиббиёт ходимларига “Ватан фидойиси” ва “Фахрий устоз” кукрак нишонлари, шунингдек, «Патронаж доя – аёллар саломатлиги таянчи» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Ҳамширалар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлимининг биргаликдаги диплом ва совғалари топширилди.
Байрам тадбирлари маданият ходимларининг концерт дастури билан давом эттирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: