Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч» ҳамда «Ишонч-Доверие» газеталари таҳририяти томонидан 2022 йил 31-октябрь куни Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”нинг мажлис залида маҳалий матбуот муҳаррирлари, журналистлар, касаба уюшмалари ходимлари, фаоллари ва мухлислар билан очиқ мулоқот, ошкора фикр тарзида «Ишонч» ҳамде «Ишонч-Доверие» газеталарининг Қорақалпоғистон Республикасида кунлари» ижодий учрашуви ўтказилди.
Учрашувни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгашининг Ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова кириш сўзи билан очиб ва ўз сўзида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч» газетасининг юртимиз мустақиллиги билан тендош эканлигини, ушбу даврда газета юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, катта лойиҳаларининг бажарилиши билан танишиш, касаба уюшмалари ҳаракатининг ривожланишига, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ижобий ишларни кенг оммага еткизишда катта ҳисса қўшиб келаётганлигига алоқида тўқтаб ўтди.
Учрашувда “Ишонч» газетанинг бош муҳаррирнинг ўринбосари Ботаяров Турдикул Сувонович сўзга чиқиб, кейинги уч йил давомида юртимиздаги ўзгаришлар, амалга оширилган ишлар ва қўлга киритган мувафаққиётлар, олдимизда тўрган мақсадлар тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмаларидаги ўзгаришлар, “Ишонч” газетасининг босиб ўтган йўли, тарихи ҳамда юртимизда давлат томонидан оммавий ахборот воситаларига катта эътибор қаратилганлиги, журналист этикаси, таҳририят аъзоларининг келажакдаги вазифалари ва 2023 йилга “Ишонч” газетаси обунаси тартиби ва қоидалари тўғрисида кенг сўз юритди.
Сўнг, газета таҳририяти томонидан иштирокчилар ўртасида қизиқарли викторина ташкил этилиб, викторина якунида ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.
Шу билан бирга, тадбир ишторкочиларга сиёсатшунос Қ.Рафиковнинг «Менинг Президентим» номли китоби совға этилди.
Учрашувда ижодий чекинишлар бўлди, муназарали турда ўтказилиб, иштирокчилар келажакта газетанинг янада қизиқарли, оммавийлигин таъминлашга қаратилган фикр ва таклифларини билдирди ва саволларига жавоблар олди.
Тадбирда худудий газеталарининг бош муҳаррирлари, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: