Муносиб меҳнат шароитлари ўрганилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши меҳнат инспекциясининг, меҳнат техник-инспектори Б.Утепбергенов ва меҳнат ҳуқуқ-инспектори П.Турсиновлар, жорий йилнинг I-чорагида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасига аъзо «Қўнғирот минтақавий темир йўллар узели» (Қўнғирот МТУ) УКда ишловчи ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш соҳасидаги ишларнинг аҳволини ўрганиш бўйича мониторинги ўтказилди.

Ўрганишлар бевосита иш жойларида меҳнат муҳофазаси борасида бугунги кундаги муаммолар, таклифлар юзасидан ишчи ва хизматчи ходимлар билан учрашувлар, суҳбатлар олиб борилди.

«Қўнғирот минтақавий темир йўллар узели» (Қўнғирот МТУ) УКга қарашли “Қўнғирот локоматив депоси (ТЧ-7), “Қўнғирот темир йўл масофаси (ПЧ-25), “Қўнғирот электр масофаси (ЭЧ-10), “Қўнғирот алоқа ва сигналлаштириш масофаси (ШЧ-11), “Қўнғирот вогон депоси (ВЧД-14) ва “Йўл хўжалиги бошқармасига қарашли “Қўнғирот 279-сонли Йўл машина станцияси” ҳамда “Қўнғирот Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди да ишловчи ходимларига вазифаларини бажариш чоғида меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлар талабларига риоя қилиши, юк кўтариш кран масломалари ўз вақтида назорат кўригидан ўтказилиб борилиши, носоз кўрикдан утмаган мосламалардан фойдаланмаслик, ходимлар иш вақтида белгиланган махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситлари билан ишлашлари, корхонада навбатчи ходимлар, қаровуллар учун барча шарт-шароитлар яратилиши, Қўнғирот МТУ УКга (объект)ларда биринчи, иккинчи ва учинчи пағонали назорат ишларини олиб бориш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш аптечкалари ташкил этиш, аптечкада белгиланган барча турдаги дори-дармонлар билан таъминланиши, фавқулотда ҳолатда ходимларнинг ҳаракатланиш схемаси каридорнинг кўринарли жойига қуйилиши, жойларда меҳнатни муҳофаза қилиш устидан раҳбарлик назоратни кўчайтириш лозимлиги ва шунга оид бошқа меъёрлар талаблари бўйича ходимларга тавсия ва тушунчалар берилди.

Ўтказилган жамоатчилик назорати якунлари бўйича иш берувчиларга бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар берилди.

Кўрсатмада белгиланган тадбирларни бажарилиши инспекция томонидан назоратга олинди.