Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича мажилис ўтказилди

Нукус шаҳридаги Республика Ёш томашабинлар театрида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг 2022-2024 йиллар учун дузилган жамоат шартномасининг 2022 йилда бажарилиши буйича хисобат конференцияси ўтказилди.

Унга бошқарма раҳбарияти, ходимлар ва аммовий ахборат вакиллари қатнашди.

Конференцияни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон кенгаши раиси Р.Мадреймов бошқариб борди.

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси И.Қосыбаевнинг бошқарма билан касаба уюшма комитети ўртасидаги 2022-2024 йиллар учун дузилган жамоат шартномасининг 2022 йилда бажарилиши буйича ҳисобти тингланди.

Шундан кейин бошланғич касаба уюшмаси текширув комиссияси аъзоси М.Сейтмуратова комиссия тамонидан бажарилган ишлар бўйича ўз баёнати билан қатнашди.

Конференция сўнгида пенсия ёшидаги бир қанча ходимлар ва тармоқ фидоилари Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси тамонидан миннатдорчилик хатлари ва эсдалик совғалари топширилди.