Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини, имкониятлари чекланган шахсларни, айниқса, ўзгалар кўмагига муҳтож ёлғиз кексаларни манзилли ижтимоий муҳофазасини кўчайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 жыл 2-15 ноябрь кунлари оралиғида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» ғоясини мужассам этган мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳодимлари, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоати ҳамда фаоллари билан Нукус шаҳрида жойлашган аёллар учун “Мурувват уйи”дан хабар олинди.
Тадбирда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.А.Жалменов иштирок этиб, ушбу уйда яшовчилар билан суҳбатлашди ҳамда уларнинг хол аҳволи, яшаш тарзи билан яқиндан танишди.
Шу билан бирга, “Мурувват уйи” яшовчиларининг ҳунармандчилиги ва бошқа кўргазмалари ташкил этилди, шунингдек, ҳаваскор яшовчилар ижросидаги концерт дастури барчага байрам кайфиятини улашди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан “Мурувват уйи”га жами 20 млн сўм ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
Шу каби тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасаруффидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ташкил этилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Чимбой туманида жойлашган эркаклар учун «Мурувват уйи»да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» ғоясини мужассам этган мурувват тадбири бўлиб ўтади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: