“Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон Фармони ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг 2022 йил 12 августдаги 14-сонли баёни билан тасдиқланган “АҚШ Давлат департаментнинг “Одам савдосига қарши курашиш” тўғрисидаги йиллик маърузасида келтирилган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”нинг 6-бандида кўрсатилган пахта йиғим терим мавсумида мониторинг ишларида иштирок этадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаш ва ушбу жараёнда фаолларнинг иштироки ва ҳаракати тўғрисида 2022 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон фаол хотин-қизлар ассоциациясиси, Қорақалпоғистон ногиронлар жамиятининг Нукус шаҳар бўлинмаларидан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Ўқув-семинарни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов кириш сўз билан очиб берди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бўзатов тумани Давлат меҳнат хуқуқ инспектори Б.Даулетбаевнинг “Мажбурий меҳнатнинг олдини олишда Халқаро ва миллий қонунчилик меъёрлари, мажбурий меҳнат тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш ва айбдор шахсларнинг жавобгарлик масалалари тўғрисида” мавзусида, «Кегейли-Чимбой Агрокластер» МЧЖ раҳбари Ж.Бердимуратовнинг “Пахта йиғим терими мавсумида теримчиларни жалб қилиш, меҳнат муносабатларнинг юритилиши (келишув, шартномалар тузиш, терим иш ҳақисини тўлаш) томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги масалалари тўғрисида” мавзусида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Оразымбетовнинг “Пахта йиғим терими мавсумида теримчиларнинг санитария техника хавфсизлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш хуқуқларининг бузилишини олдини олиш, теримчилар учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлари тўғрисида” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.