Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси доирасида Қорақалпоғистон Кенгаши тизимидаги касаба уюшма фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Президентимизнинг “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда “Инсон – жамият – давлат” деган методологик ёндашувни Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдириш лозимлиги алоҳида таъкидланиб, “Адолатли фуқаролик жамияти” ва “Ўзбекистон ҳуқуқий давлат” масалалари ҳамда 2 та тарихий ташаббус – Конституциявий қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасидан ўтказиш ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасини референдум йўли билан қабул қилиш ташаббуслари илгари сурилганлиги алоҳида такидланиб, мазкур давра суҳбати орқали жойларда меҳнат жамоалари ўртасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар ҳамда конституцион ислоҳотнинг мазмун-моҳияти очиб бериш бўйича тавсиялар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: