Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 йил 22 апрель куни Қонликўл туманида “Бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятини устав талаблари асосида олиб бориш” мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарда тармоқ касаба уюшмаларидан 55 нафар янгидан сайланган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этти.
Ўқув-семинар дастурига асосан: Кенгаш ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова “Касаба уюшмалари ходимларининг потенциалини ошириш”, “Касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини режалаштириш”, “Бошланғич ташкилотларда ўз қарорлари, юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг ижросини мониторингини олиб бориш”, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири П.Торемуратов “Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни”, “Жамоа келишувлари ва шартномаларини қабул қилиш, амалга ошириш, ижросини таъминлаш”, Кенгаш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари буйича бош мутахассиси О.Уразбаев “Касаба уюшмаларининг ҳуқуқий асослари. Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг тартиби”, меҳнатти муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Оразымбетов “Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш” “Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш” мавзуларида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашишди ва ўқув-семинар юзасидан анкета саволларига жавоблар олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: