Жамоа шартномаси муҳокамада

25 март куни «Қорақалпоқ худудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоаси конференцияси булиб утди.

Конференцияда жамият бош директори Аллабай Сатбаевич Нурымбетов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Стаценко Валерий Петрович «Жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши тўғрисида»ги хисоботлари эшитилди.

Конференцияда хотин-қизлар кўмитаси раиси Саматова Адиля, Мустаҳкамлик ҳам хавфсизлик техника хизмати бошлиғи Холимбетов Шавкат сузга чиқиб жамиятда қабул қилинган жамоа шартномаларида белгиланган имтиёз ва кафолатлардан амалда максимал қўлланилиб, ходимлар ва уларнинг фарзандларини дам олишлари ва даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар олишта, меҳнаткашларнинг ижтимоий, моддий ва манавий қўллаб-қувватлашта барча имкониятлардан фойдаланиб, улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Конференция ишида Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Тухтаев Саидмурод Саидмахмудович ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши Раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Алиев Нурлан Алиевичлар иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.