“Бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятини устав талаблари асосида олиб бориш” мавзусидаги ўқув-семинар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 йил 11 март куни Кенгаш мажлислар залида “Бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятини устав талаблари асосида олиб бориш” мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарда тармоқ касаба уюшмаларидан 34 нафар янгидан сайланган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этти.

Ўқув-семинар дастурига асосан Кенгаш раиси У.Жалменов “Касаба уюшмалари ходимларининг потенциалини ошириш”, ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова “Касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини режалаштириш”, “Бошланғич ташкилотларда ўз қарорлари, юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг ижросини мониторингини олиб бориш”, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири П.Торемуратов “Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни”, “Жамоа келишувлари ва шартномаларини қабул қилиш, амалга ошириш, ижросини таъминлаш”, Кенгаш меҳнат хуқуқи инспектори П.Турсынов “Касаба уюшмаларининг ҳуқуқий асослари. Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг тартиби”, меҳнатти муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Оразымбетов “Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш” “Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш”, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Г.Тлепов “Меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этиш”, Молия бўлими мудири С.Унгарбаева “Касаба уюшмаси бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилиш. Меҳнаткашларнинг санаторийларда соғломлаштирилишини ташкил қилиш” мавзуларида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилардан ўқув-семинар юзасидан анкета саволларига жавоблар олинди, тест синовлари ва якуний давра суҳбати ўтказилди.