Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 27 март куни Қорақалпоғистон Республикаси сўв хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси меҳнат жамоасининг жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича мажилиси бўлиб ўтди.

Мажилисда 2022 йилда жамоа шартномаси ва унинг иловаларининг бажарилиши бўйича иш берувчи ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари ҳисоботлари тингланди.

Мажилисда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимларни Касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Е.Сейтназаров қатнашди.