Маърифат соати ўтказилди

19-ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши мажлислар залида “18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси байроғининг қабул қилинганлигининг 30 йиллиги» ва Ўзбекистон касаба уюшмаллари Федерацияси кенгаши раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиковнинг “Менинг Президентим” китобининг презентацияси бўйича маърифат соати ўтказилди.

Маърифат соатига Қорақалпоғистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази лектори Аяпов Шарапатдин, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор Улугбек Абылаевич Жалменов ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Қорақалпоғистон республикаси бўйича маъсул ташкилотчиси Рустам Абдурахимович Абдурахманов иштирок этди.

Маърифат соатида Қорақалпоғистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази лектори Ш.Аяпов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси, сенатор У.Жалменовлар кун тартибидаги масала бўйича маърузалар этди.

Маърифат соати сунгида Ўзбекистон касба уюшмаллари Федерацияси кенгаши раиси Қ. Рафиковнинг “Менинг Президентим” китоби иштироқчиларга тарқатилди.

Маърифат соатига Нукус шаҳар умумтаълим мактаблари касаба уюшма қўмиталари раисларнинг 38 нафари иштироқ этди.

Маърифат соатини Нукус таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгашинингг раиси З.Есенбав очди ва олиб борди.