«Касбим-фахрим» мавзусидаги кеча ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги ПҚ-167-сонли ва 2023 йилдаги 11 мартдаги ПҚ-92-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан «1 октябрь – Халқаро кексалар куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарорига мувофиқ ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» сифатида кенг нишонланиши белгиланган.

Ушбу ҳафталикда фаол иштирок этиш ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Президиумининг 2019 йил 4 октябрдаги «Кексалар авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаолиятини амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида»ги 16-14 «с»-сонли қарори асосида касаба уюшмалари томонидан жорий йилнинг 2-8 октябрь кунлари «Кексаларга ҳурмат-ёшларга ибрат» деган ғоя остида «Кексалар ҳафталиги»да иштирокини таъминлаш иш-режалари ишлаб чиқилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб жорий йилнинг 8 декабр куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши ташаббуси билан шаҳримиздаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда шарафли дам олишда ўтирган меҳнат фахрийлари иштирокида «Касбим-фахрим» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ўтказилган тадбига, меҳнат фахрийлари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими давлат унвонлари эгаси – Б.Султанов, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси давлат унвони эгаси, Халқ таълими фидойиси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси кўкрак нишонлари эгаси- А.Эримбетов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси кўкрак нишони эгаси- А.Наримбетов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси кўкрак нишони эгаси- Х.Жаксимова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси кўкрак нишони эгаси, Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган ўқитувчи, III-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби – Қ.Қалбоевалар таклиф этилди.

Тадбир давомида меҳнат фахрийлари ўзларининг босиб ўтган меҳнат йўллари, қийинчиликлари ва ютуқлари ҳақида сўзлаб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқитувчиларга яратилган имкониятлар, улардан фойдаланиб катта ютуқларга эришаётган ўқитувчилар, келажагимиз бўлган ёш авлод тарбиясидаги ўқитувчиларимиз олдига қўйилган бугунги куннинг вазифаларига кенг тўхталиб ўтдилар.

Ўз навбатида мактаб ўқитувчилари томонидан меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, ўзларига ҳаёт сабоқларини олишга муваффақ бўлди.

Тадбир давомида мактабнинг ҳаваскорлар тўгараги иштирокчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқ тақдим этилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши томонидан мактаб кутубхонасига китоблар тўплами, шунингдек, меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилган тадбир иштирокчилар ҳаётида унутилмас бой мазмунли таассуротлар қолдириб, қизиқарли ва мазмунли ўтди.