Меҳнаткашларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етган собиқ ходимларга, меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан, ишга янги қабул қилинган ходимларни жамоа шартномаси, шунингдек Корхонанинг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномаси мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Бу борада касаба уюшмалари тизими томонидан қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, хавфсиз ва соғлом меҳнат муҳитини шакллантириш ҳамда бандликни расмийлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Ижтимоий ҳимоя бош мутахассиси Х.Б.Мадаминов бошчилигида тармоқ касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бўлинмаси раиси Г.Т.Палуаниязова иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой комунал хужалиги вазирлиги, КР йуллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси ва Кегейли тумани йуллардан фойдаланиш давлат муассасасида ўрганиш ишлари ташкил этилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: