Қорақалпоғистон Республикасы соғлиқни сақлаш вазирлиги залида 12-май – «Халқаро ҳамширалар куни» байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлими билан биргаликда байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М.Курбанов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Р.Мишеновалар иштирок этдилар. Тадбир давомида тиббиёт соҳасидаги кўп йиллик фидойи меҳнатлари учун 5 нафар ўрта тиббиёт ходимларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ва баҳоли совғалари топширилди. Шунингдек, ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими”, “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” ҳамда тармоқ муассасаларида ҳамширалик касбида ишловчи ходимларнинг 7-10 ёшгача бўлган фарзандлари иштирокида ўтказилган “Менинг онам ҳамшира” расмлар танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг ғолимлари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг биргаликдаги тегишли даражадаги дипломлари ва совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови ҳамда “Патронаж доя-аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танловининг ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Ҳамширалар Ассосациясининг Қорақалпоғистон бўлимининг биргаликдаги диплом ва совғалари топширилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: