Ўқув-семинар ўтказилди

Тахиатош иссиқлик электр станциясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сонли қарори ижроси доирасида меҳнат муҳофазасига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши меҳнат техник-инспектори Б.Утепбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш вазирлигининг давлат меҳнат техник инспекторлари М.Тажетдинов ҳамда Д.Базарбаевлар қарорнинг асосий мазмуни бўлган яъни «Корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш» тартиби, «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш,» «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш» ҳамда «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил» тўғрисидаги янги низомларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалиётга татбиқ этиш, корхоналарда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Янги Ўзбекистонда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг профилактикаси ҳамда ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган ишларни янада тизимли равишда кучайтиришни давом эттириш;

Семинар давомида мутахассислар томонидан меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини жорий этиш, қонунчилик талабларига риоя этиш ва хавфсизлик маданиятини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Мазкур семинар ходимларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.