Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг Кенгаш ва Ижроия қўмитаси мажлислари бўлиб ўтди.
Йиғилишни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши У.Жалменов олиб борди. Унда Қорақалпоғистон Кенгаши раҳбарияти, аппарат ходимлари, Кенгаш ва Ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда тармоқ масъул ташкилотчилар, Республика Кенгашлари, бирлашган қўмита, тармоқ шаҳар (туман) кенгашлари, асосий ишидан озод этилган касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этдилар.
Мажлис давомида кун тартибига киритилган бир қанча муҳим масалалар, жумладан тизим фаолиятини такомиллаштириш, ходимларнинг ижтимоий‑иқтисодий ҳимоясини кучайтириш ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: